АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИДАН ТИНЧЛИК МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ ВА АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИ СОҲАСИДА ХОДИМЛАРНИ ЎҚИТИШ БОРАСИДА АНГЛАШИНУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида бугун Ўзбекистон-Венгрия амалий маслаҳатлашувларининг биринчи йиғилиши шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида “B2B” и “G2B” форматидаги бизнес-форум бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Ўзатом” агентлиги ва “ENEXIO Hungary Kft” компанияси вакиллари учрашишди. Музокараларда соҳага доир томонларни қизиқтирган долзарб ва муҳим масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Венгрия инновация ва технология вазирлиги ўртасида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари бўйича атом энергетикаси соҳасида ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида”ги англашув меморандуми имзоланди.
Англашув меморандуми икки мамлакат ўртасида ядро таълими соҳасига оид узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишдан иборатдир. Унинг доирасида  ядро хавфсизлиги, атом электростанцияларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда фойдаланиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, радиациядан ҳимоя, ядро технологияларини бошқариш ва бошқа йўналишларда ўқув курслари ва таълим дастурларини ташкиллаштириш, Венгрия ва  Ўзбекистонда атом энергетика соҳасида иш олиб бораётган соҳа мутахассислари вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашишлари учун дастурлар ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Учрашув сермаҳсул,  амалий ва дўстона руҳда кечди.

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати